Uncategorised
|
T/r |
Tasniflagich, ma`lumotnomaning nomi |
Xalqaro, davlatlararo analoglari |
Tasdiqlash to`g`risidagi hujjat |
Joriy etish sanasi |
|
Statistika sohasida qo`llanilayotgan statistik tasniflagichlardan foydalanish bo`yicha qo`llanma |
||||
|
Statistika organlari tomonidan ishlab chiqilgan tasniflagichlar, |
||||
|
1. |
O`zbekiston Respublikasi Iqtisodiy faoliyat turlari umumdavlat tasniflagichi, |
Evropa iqtisodiy hamjamiyati faoliyat turlari statistik klassifikatsiyasi (KDES red.2) NACE Rev.2 “Statistical classification of economic activities in the European Community” |
“O`zstandart” agentligining 28.01.2011 y. |
01.02.2011 |
|
2. |
O`zbekiston Respublikasi tashkiliy-huquqiy shakllar tasniflagichi (THShT) O’zDSt 2847:2014 |
|
“O`zstandart” agentligining 03.09.2014 y. |
01.10.2014 |
|
3. |
O`zbekiston Respublikasi ma`muriy-hududiy tuzilmalarini (ob`ektlarini) belgilash tizimi idoraviy tasniflagichi (MHOBT) |
|
Davlat statistika qo`mitasining |
1.03.2014 |
|
4. |
Davlat va xo`jalik boshqaruvi idoralarini belgilash tizimi (DBIBT) idoraviy ma`lumotnomasi |
|
Davlat statistika qo`mitasining 14.02.2014y. |
1.03.2014 |
|
5. |
O`zbekiston Respublikasi iqtisodiy faoliyat turlari bo`yicha mahsulotlarning (tovarlar, ishlar, xizmatlarning) statistik tasniflagichi (MST) O’zDSt 2914:2014 |
Evropa iqtisodiy hamjamiyati faoliyat turlari bo`yicha maxsulotlarning statistik klassifikatsiyasi KPES 2008 va MDH statistika qo`mitasi tomonidan tavsiya qilingan namunaviy mahsulotlarning (tovarlar va xizmatlarning) statistik klassifikatori – SKP-2. |
“O`zstandart” agentligining |
23.01.2015 |
|
6. |
O`zbekiston Respublikasi Asosiy fondlar tasniflagichi |
MDHning namunaviy asosiy fondlar statistik tasniflagichi (uni ishlab chiqishda |
Davlat statistika qo`mitasining |
1.01.2019 |
|
7. |
O`zbekiston Respublikasi Maqsadlar bo`yicha individual iste`mol tasniflagichi |
BMTning xalqaro standarti-Maqsadlar bo`yicha individual iste`mol tasniflagichi 2018 |
Davlat statistika qo`mitasining 24.12.2019y. |
1.01.2020 (bosqichma-bosqich) |
|
8. |
Keng qamrovli iqtisodiy toifalar bo`yicha tovarlarning statistik nomenklaturasi |
BMT Statistika bo`limi tomonidan tayyorlangan xalqaro Keng qamrovli iqtisodiy toifalar bo`yicha tasniflagich |
Davlat statistika qo`mitasining 31.03.2020y. |
31.03.2020 |
|
9. |
O`zbekiston Respublikasi davlat statistika kuzatuvlari shakllari tasniflagichi (DSKShT) |
|
Davlat statistika qo`mitasining 23.04.2020y. |
1.01.2021 |
|
10. |
Ulgurji va chakana savdo tovarlari nomenklaturasi |
|
|
|
|
11. |
Ishlab chiqarilayotgan sanoat mahsulotlari nomenklaturasi |
|
|
|
|
boshqa organlar tomonidan ishlab chiqilgan tasniflagichlar, |
||||
|
12. |
Xalqaro kasalliklarning tasnifi, o`ninchi qayta ko`rish (XKT-10) |
Jahon sog`liqni saqlash tashkiloti |
O`zbekiston Respublikasi Sog`liqni saqlash vazirligining 22.01.2003y. |
22.01.2003 |
|
13. |
O`rta maxsus, kasb-hunar ta`limining ta`lim yo`nalishlari, mutaxassisliklar va kasblar tasniflagichi |
Ta`limning xalqaro standart klassifikatsiyasi (TXSK) (ISCED) 1997 printsiplari asosida |
“O`zstandart” agentligining 06.07.2011y. |
01.08.2011 |
|
14. |
Oliy ta`lim yo`nalishlari va mutaxassisliklari klassifikatori |
Ta`limning xalqaro standart klassifikatsiyasi (TXSK) (ISCED) 1997 printsiplari asosida |
“O`zstandart” agentligining 10.09.2011y. |
01.10.2012 |
|
15. |
Dunyo mamlakatlari tasniflagichi |
|
O`zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo`mitasining 2016 yil |
21.04.2016 |
|
16. |
Xizmatchilarning asosiy lavozimlari |
Xalqaro mehnat tashkilotining Kasblarning xalqaro standart klassifikatori (Kasblarning xalqaro standart klassifikatori-88 yoki ISCO |
O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017 yil |
01.11.2017 |
|
17. |
O`zbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi (TIF TN) 2017 yilgi versiyasi |
Tovarlarni tavsiflash va kodlashning uyg`unlashtirilgan tizimi 2017 |
O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 28.12.2017y. |
01.01.2018 |
Кан Константин Аликович,
Ахборот-коммуникация технологияларини
ривожлантириш ва интерактив давлат
хизматлари Бошқармаси бошлиғи
2017 йил Ўзбекистон тарихида янги давр, яъни мамлакатимизнинг барча соҳаларида интенсив ислохотлар ва ўзгаришлар даври бошланди.
Ўтган йиллар мобайнида давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизими ҳамда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, валюта бозорини либераллаштириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Амалга оширилган чора-тадбирлар янада жадал ривожланаётган иқтисод ва тадбиркорлик соҳасида статистик маълумотлар ёрдамида ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва ҳодисалар ривожланишининг доимийлиги, содир бўлиш ўрни, вақти ва муаййан шароитларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш ва баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимизда қабул қилинган қонун ва қарорлар статистик кузатувларнинг нақадар аҳамиятли ва зарурийлигини яна бир исботидир:
- «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни - статистика органлари ваколатлари, статистик маьлумотларни шакиллантириш йўлларини, статистик кузатувларни ташкил этишни тартибга солувчи чора-тадбирлар тўғрисидаги қонун;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 13 ноябрдаги «Давлат статистика органлари тизимининг дастурий-техникавий таъминоти ва кадрларининг профессионал малакаси даражасини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-999-сонли қарори, Давлат статистика қўмитасида ахборот-коммуникацияларини жадал ривожланишига туртки бўлган;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3165-сонли қарорида белигиланган вазифалар, давлат статистика тизимини тубдан ислоҳ қилиш, статистик таҳлилларнинг замонавий услубларини амалиётга жорий этиш, қўрсаткичларни баҳолаш мезонлари ва ҳисобот шакилларини ҳалқаро талабларга ва стандартларга жавоб бера олиш, ишончлилигини таьминлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва кенг доирадаги маҳаллий ва хорижий фойдаланувчилар учун таркибий ўзгаришларни амалга ошириш бўйича статистик маьлумотларнининг ошкоралаги ва очиқлиги, ҳамда халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунги глобаллашув даврида шу нарса маълумки, хар қандай статистик тизим фаолиятининг самарадорлиги унинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан (кейинги ўринларда АКТ) фойдаланиш даражасига боғлиқдир.
I. Давлат статистика органларида АКТ ривожланишининг босқичлари.
Давлат статистика қўмитасида 1997 йилда биринчи марта АКТ ҳақида сўз юритила бошлади. Айнан ўша йилдан бошлаб статистика ҳодимлари шахсий компьютерлар билан таьминлана бошланди ва ушбу жараён статистик маълумотларни электрон шаклда қайта ишлашга ўтиш учун биринчи қадам бўлди. Давлат статистика қўмитасининг барча бўлинмаларида локал ҳисоблаш тармоқлари қурила бошланди. 2003 йилга қадар статистика органларини босқичма-босқич ҳисоблаш техникаси билан таьминланди ва статистик маьлумотларни қайта ишлаш учун дастурий комплексларни яратиш, такомиллаштириш ишлари амалга оширилди.

1-расм. Давлат статистика органларида АКТ ривожланишининг босқичлари
2004 йилда Давлат статистика қўмитаси тизимида Марказий аппарат ва ҳудудий статистика бошқармалари ўртасида маьлумотлар узатишнинг уланиш тезлиги 128 кб/с. бўлган корпаратив тармоғи яратилди. Бироқ туман ва шаҳар статистика бўлимлари орасидаги алоқа эса dial-up орқали амалга оширилган.
Кейинги йилларда статистик маьлумотларни йиғиш ва қайта ишлаш учун мавжуд дастурий таьминотларни модеринизация қилиш ва янгиларини жорий этиш ишлари босқичма-бочқич амалга оширилди, 2008 йил охирига келиб, статистика ходимларининг иш жойларини компютер техникаси билан таьминланиши 74 % ни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 13 ноябрдаги ПҚ-999-сонли қарори ижросини таьмилаш мақсадида, статистика органлари замонавий компьютер техникаси, телекоммуникация ва переферик ускуналар, ҳамда лицензияланган дастурий таьминотлар билан жиҳозланди. Шу билан бир қаторда Давлат статистика қўмитасида корпоратив ахборот тармоғи модернизация қилинди, унга туман ва шаҳар статистика бўлимларини қўшган ҳолда кенгайтирилди. Ҳудудий статистика бошқармаларида Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ишларни амалга оширувчи дастурий техник-таьминоти ва маълумотларни сақлаш Маркази ташкил этилди.
Натижада статистика органларинининг статистик маьлумотларини йиғувчи, қайта ишловчи, сақловчи ва фойдаланиш учун ахборот ресурслари тўплами, ахборот тизимлари, дастурий-аппарат таьминоти ва телекоммуникация қурилмаларини ифодаловчи Давлат статистика қўмитасининг ягона ахборот тизими шакллантирилди.
Статистика органларида АКТдан фойдаланишнинг асосий мақсади бу – статистик ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришдир. Бунга республикада юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар, жараёнлар ва уларнинг натижалари бўйича статистик маьлумотларни йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, таҳлил қилиш ва эълон қилиш киради.
II. «eStat» электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими
Статистик маьлумотларни йиғиш жараёнини автоматлаштиришни «eStat» электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими амалга оширади, уни тадбиқ этиш эса босқичма-босқич амалга оширилди.
Биринчи босқичда 2011 йилнинг феврал ойида корхоналар ва ташкилотларга статистик ҳисоботларнинг тўртта шаклини электрон тарзда тақдим этиш имконияти яратиб берилди. 2012 йилнинг бошида статистика ҳисоботларининг шакли 22 тага етказилди.
2013 йилда соҳа тизимларини модеринизация қилиш ва барча статистик ҳисобот шаклларини электрон тақдим этишга ўтказиш бўйича бир қанча ишлар олиб борилди.

2-расм. Давлат статистика ҳисоботларини электрон тақдим этишнинг схемаси.
2013 йилда янгиланган ва Автоматлаштирилган «eStat 2.0» ахборот тизимини жорий этиш натижасида, статистик хисоботларни электрон шаклда топширувчи субъектларнинг улуши, умумий хисобот топширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг 88,6% ни ташкил этди.
2015 йилдан бошлаб барча ҳисобот топширувчи тадбиркорлик субъектларининг электрон шаклда статистик хисоботларни тақдим этишига тўлиқ ўтилиши таъминланди.
Автоматлаштирилган ахборот тизими «eStat 2.0» дан фойдаланишнинг афзалликлари қуйидагилар:
1) давлат статистика хисоботларини топширишда вақт ва молиявий харажатларни камайтириш; (тежаш имконияти)
2) хисобот шаклларини талабларга мувофиқ тўғри тўлдирилганлигини бошланғич назорат қилиш орқали статистик маълимотларнинг сифатини ошириш;
3) берилган маълумотларниг махфийлиги;
4) статистик хисоботларнинг тезкор ва ўз вақтида янгиланиши;
5) ахборотни киритиш ва қайта ишлаш бўйича мунтазам ишлар хажмини камайтириш.
Тизимли статистик вазифаларни амалга ошириш учун, статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш жараёнлари махсуслаштирилган дастурий мажмуалар асосида амалга оширилади. Ушбу дастурий комплекслар Давлат статистика қўмитасининг ўз ресурслари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, маълумотлар киритиш, маълумотларни тўғирлаш, яхлитлик текширувини ўтказиш ва маълумотларниг мантиқий ва арифметик ечимларга мувофиқлигини таъминлаш имконини беради. Ушбу имкониятлар ёрдамида, статистика ходимлари хар қандай давр учун умумий маълумотларни олиши ва таҳлил қилиши мумкин. Дастурий комплекслар ҳамда «eStat 2.0» тизимининг ўзаро боғлиқ ҳолда ишлаши бир қатор афзалликка эга. Тизимларнинг интеграциялашуви эса турли маълумотлар базалари ўртасида маълумотлар узатиш жараёнларини автоматлаштириш имконини беради.
III. «Reg-System» КТЯДР асосида юридик шахсларни хисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими.
2014 йилда «Reg-System» “КТЯДР га асосланган юридик шахсларни хисобга олиш ва идентификация қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими” номли махсус дастурий махсулот жорий этилди. Ушбу тизим рўйхатига олинган давлат органлари ва бошқа давлат органларидан олинган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш, назорат қилиш ва таҳлил қилиш жараёнларини автоматлаштиради, шунингдек, уларни ўрнатилган тартиб бўйича давлат бошқарув органларига ва фойдаланувчиларга тақдим этишни автоматлаштиради.
КТЯДР ахборот-маълумотнома тусидаги, вақти-вақти билан янгилаб бориладиган маълумотлардан иборат бўлган автоматлаштирилган тизим ҳисобланади ҳамда ягона классификациялар тизими асосида корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялаштиришни таъминлайди.
КТЯДРнинг хуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрсирида”ги қонуни билан белгиланди ва уни юритиш йўл-йўриқлари ва тамойиллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 25.09.2012 йилдаги “Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 274-сон қарорига мувофиқ белгиланади.
КТЯДР маълумотлар базаси таркибига кўра, махсус тарзда тизимлаштирилган ва тартиблаштирилган юридик шахслар рўйхати бўлиб, КТЯДР да қайд этилган барча корхона ва ташкилотлар хақида қисқача маъмурий ва иқтисодий маълумотларни ўзида акс эттиради. КТЯДР нинг таркиби ва мазмуни статистика сохасидаги халқаро стандартлар ва тавсиялар асосида белгиланади.
КТЯДРни юритиш қуйидаги ҳолатлардагина маълумотлар электрон базасига тегишли ёзувни киритишни ўз ичига олади:
а) юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишда;
б) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларини давлат рўйхатидан ўтказишда;
в) юридик шахсни қайта ташкил этишни давлат рўйхатидан ўтказишда;
г) юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги ёки қайта ташкил этилган(бирлаштирилган, қўшиб юборилган)лиги, юридик шахснинг фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритишда;
д) рўйхатдан ўтказувчи органдан юридик шахс молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаётганлиги ёки қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда устав жамғармасининг шакллантирилмаганлиги, шунингдек, унинг ихтиёрий тугатиш жараёнидалиги ёки тугатиш жараёнининг тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар олинганида;
е) юридик шахснинг почта манзили ўзгарганда;
ж) юридик шахснинг асосий фаолият тури ва унда ишлаётганларнинг ўртача йиллик сони ўзгарганида — йиллик давлат статистика ҳисоботи асосида;
з) юридик шахснинг идоравий мансублиги ўзгарганида — унинг тасисчилари ёки давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан тушган маълумотлари асосида.
КТЯДРни юритиш учун, рўйхатдан ўтказган органлардан тушадиган маълумотлардан, давлат статистика кузатувларини амалга оширишда олинган статистика маълумотларидан, солиқ органлари, давлат мулкини бошқариш органлари ва бошқа давлат органларининг регистрларидан ҳамда маълумотлар ахборот базаларидан фойдаланилади.

3-расм. Давлат статистика қўмитаси фойдаланувчилари учун дастурий модул
Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри асосида юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими «Reg-System» иқтисослаштирилган дастурий маҳсулотини жорий этиш иккита мустақил ечим шаклида амалга оширилди:
- Махсуслаштирилган дастурий таъминот (ДТ) Давлат статистика қўмитасининг (Марказий аппарати) фойдаланувчилари учун алохида ўрнатилиб, амалга оширилади.
ДТ қуйидаги вазифаларни бажаради:
- KTYaDR ни тўғридан-тўғри бошқариш (ёзувларни қўшиш ёки ўзгартириш);
- КТЯДР асосида муайян сана бўйича ҳисоботларни олиш;
- калит сўзлар ёрдамида ёзувларни қидириш ва кўриш;
- таснифлагичлар ва маьлумотномаларни юритиш.
- Масофавий фойдаланувчилар учун махсус дастурий таьминот веб-ресурсга масофавий кириш ва веб-браузер орқали маьлумотларни бошқариш қилиш имкониятини беради.
Масофали фойдаланувчилар учун ДТ қуйидаги функцияларни бажаради:
- КТЯДРга маьлумотларни киритиш ва бошқариш;
- КТЯДР асосида муайян сана бўйича ҳисоботларни олиш;
- Очиқ маьлумотларни ўз ичига олган кайдларни КТУТ коди орқали қидириш ва қўриш.
Ўша йили яна иккита лойиҳа амалга оширилди: «Ўзбекистон Гендер статистикаси» ахборот-таҳлилий тизими ва «E-stat Library» услубий материаллар электрон кутубхонаси тузилди.
IV. «Ўзбекистон Гендер статистикаси» ахборот-таҳлилий тизими
Гендер статистикаси бу - аёллар ва эркакларнинг гендер нуқтаи назаридан фарқини аниқлаш ва буни тизимли равишда ўрганиб бориш учун аёл ва эркакларнинг муҳим аҳамиятга эга бўлган барча йўналишлардаги ҳақиқий ўрнини ҳолисона акс эттирувчи статистика ҳисобланади. Гендер статистикаси инсон тўғрисида маълумотлар йиғиладиган барча статистик мавзуларга дахлдор бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олган бўлади: жинсий таркиби бўйича маълумотлар, гендер масалаларини (гендер кўрсаткичларини) акс эттирувчи статистика, ҳамда статистиканинг барча соҳаларига гендер ёндашувини жорий қилиш.
Гендер статистикаси кўп мақсадлар учун ҳизмат қилади, лекин биринчи навбатда, у аёл ва эркакларнинг турли ҳолатлари ва шароитларига тааллуқли бўлган яширин муаммоларини аниқлаш учун керакдир. Шунга кўра, гендер статистикаси муваффақиятли режалаштириш, манзиллиликни кучайтириш, самарали мониторинг юритиш ва ривожланиш дастурларининг таъсирини баҳолаш учун зарурдир. Шуни инобатга олган ҳолда, гендер статистикаси бу адолат ва тенгликни илгари суриш, шунингдек, аҳолининг барча гуруҳлари ҳаёти даражасини яхшилаш учун хизмат қиладиган воситадир. Шу тариқа, гендер статистикаси барқарор ва ҳар томонлама ривожланиш ва иқтисодий ўсишга ўз ҳиссасини қўшади.
Давлат статистика қўмитаси мутахассислари томонидан яратилган gender.stat.uz сайти гендер статистикаси маълумотларини такомиллаштириш, доимий равишда ва ўз вақтида жинс гуруҳлари бўйича маълумотларни оммага етказиш мақсадида гендер статистикаси бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш йўлида ўзига хос биринчи уриниш сифатида акс этади.

4-расм. Ўзбекистон гендер статистикаси сайтининг асосий саҳифаси
Сайт учта тилда тақдим этилган – ўзбекча, русча ва инглизча. Гендер статистикасининг барча кўрсаткичлари аниқ бўлимларга бўлинган ҳолда сайтда тақдим этилган. Сайтда навигация қулайлиги учун бўлим ва кўрсаткичлар рўйхати билан менюлардан фойдаланилган. Қўрсаткичлар жадваллар ёки диаграммалар ва графиклар кўринишида тақдим этилган.
Сайтни яратиш давомида халқаро ташкилотларнинг жамиятда аёллар ва эркакларнинг ҳолатини таққослама таҳлил қилишга имкон яратадиган янги кўрсаткичларни ишлаб чиқиш, уларни юритиш ва тизимлаштиришга йўналтирилган тавсиялари инобатга олинган.
V. «E-stat Library» услубий материаллар электрон кутубхонаси
«E-stat Library» - услубий материалларнинг электрон кутубхонаси, услубий низомлар ва йўриқномаларнинг тизимлаштирилган рўйхатини, статистик кузатувлар ўтказиш ва ташкиллаштириш масалаларини регламентлашни ўз ичига олади.

5-расм. Услубий материаллар электрон кутубхонаси сайтининг асосий саҳифаси
Тизим икки тилда жорий этилган ва интернетда https://lib.stat.uz.манзили билан мавжуд.
VI. Давлат статистика қўмитаси расмий сайти www.stat.uz
Давлат статистика қўмитасининг биринчи расмий сайти 2007 йилда интернет тармоғида ишлади. Веб-технологияларни ишлаб чиқишда, эълон қилинган статистик маьлумотларнинг кўпайиши, электрон давлат хизматларининг кенгайиши билан Давлат статистика қўмитаси сайтида ўзгаришлар юз берди. Давлат статистика қўмитасининг хозирги расмий веб-сайти www.stat.uz , тўртинчи версия бўлиб, ушбу вариант 2017 йил 31 октябрда ишга тушурилди.
Сайтнинг янги кўринишида нафақат унинг дизайни ўзгарди, балки сайтнинг тузулиши ва таркибига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Энди барча статистик маьлумотлар «Расмий статистика» менюсида нашр этила бошланди. Қулай навигация бўлиши ва керакли маьлумотларни қидириш учун меню таркибий бўлимларга бўлинган, масалан Макроиқтисодий кўрсаткичлар, Миллий ҳисоблар, Нарх, Инвеститция ва қурилиш, Кичик тадбиркорлик, Демография ва меҳнат ва бошқалар.
Шу билан бирга алоҳида бўлимда пресс-релизлар, чорак натижалари, таҳлилий мақолалар ҳамда республика ва унинг ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий якунлари бўйича маьлумотлар мунтазам равишда эълон қилиб борилади.
Бундан ташқари статистика органлари фаолияти, уларнинг таркибий функционал вазифалари ҳамда ўтказиладиган тадбирлари тўғрисидаги ахборот ва маьлумотлар рўйхати ҳам сезиларли даражада кенгайди.

6-расм. Давлат статистика қўмитаси расмий сайтининг асосий саҳифаси
Ҳозирги кунда Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида саноат тармоқларини, миллий иқтисодиёт ва ҳудудий соҳаларини ривожлантириш, ҳамда ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш, ишлаб чиқариш технологияларини қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш, ҳом-ашёни чуқур қайта ишлаш, республика ҳудудларини умумий ривожланиши, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга ошириш жараёнини янада тўлиқроқ тавсифлайдиган, тезкор ва аниқ статистик маълумотлар эълон қилинмоқда.
Натижада маҳаллий ва хорижий фойдаланувчиларнинг кенг доираси учун статистик маьлумотларнинг максимал ошкоралиги ва очиқлиги таьминланди.
Мустақиллик йилларида давлат статистика органлари амалиётида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва фойдаланиш даражасини ошириш бўйича самарали ишлар олиб борилди.
Ҳозирги вақтда дастлабки статистик маьлумотларни йиғиш жараёнида қоғозсиз технологиялардан фойдаланиш кенг тарқалган. Статистика органларида расмий веб-сайт, электрон почта ёки бошқа тармоқ хизматлари орқали мулоқот қиладиган фойдаланувчилар сони доимий кенгайиб бормоқда.
Бу эса маълумотларни дастлабки, назорат қилиниши ва киритилиши билан боғлиқ доимий иш фаолиятини кескин камайтирди ва статистика фаолияти доирасида иш бажариш вақтини қисқартирди, шу билан бирга Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бошқарув тузилмасининг мослашувчанлигини ошириш учун реал шарт-шароитларни ҳам яратди.
Фойдаланиладиган статистик методларни янада такомиллаширишда ахборот технологияларининг таъсири жуда муҳим.
Статистика ходимларининг Интернет тармоғи орқали таниқли халқаро статистика ташкилотларининг веб-сайтларида жойлаштирилган статистика маълумотлари ва инструментларини ўрганиш имконияти умум эътироф этилган халқаро методологиянинг кўрсаткичларини шакллантириш усулларини доимий равишда такомиллаштиради, шу билан бирга уларнинг сифати ва таққосланувчанлигини халқаро даражага олиб чиқиш имконини беради.
VII. Ихтисослаштирилган АКТ бўлинмалари
Статистик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, узатиш ва тарқатиш учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, статистика маълумотларини ягона тизимда шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Давлат статистика қўмитаси таркибида Ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича витсе-президент лавозими жорий этилди.
Ҳамда ҳар бири статистика соҳасида АКТни жорий этиш ва ривожлантиришда муайян масалаларни назорат қилишга иқтисослаштирилган иккита бошқарма ташкил этилди.
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва интерактив давлат хизматлари Бошқармаси режалаштириш фаолиятини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш, Давлат статистика қўмитасида ягона технологик сиёсатни аниқлаш, дастурий комплекслар ва технологик платформаларга алоқадор ички стандартларни аниқлашни амалга оширади. Давлат статистика қўмитаси тизимидаги идоралараро ахборот алмашинуви учун регламент ва механизмларини ишлаб чиқишни амалга оширишда иштирок этиш, ахборот ресурсларини, давлат интерактив хизматларини ва дастурий-техник таъминотларни ривожлантиришга қаратилган аҳамиятли йўналишларни аниқлашда ҳам иштирок этади.
Ахборот хавфсизлиги бошқармаси Давлат статистика қўмитасининг ягона ахборот тизимининг ахборот хавфсизлигини ва бутлигини таъминлайди, дастурий-аппарат комплексларини техник қўллаб-қувватлайди ва бошқаради.
VIII. Статистика органларида АКТни ривожлантириш истиқболлари
АКТнинг бугунги ривожланган босқичи, яъни статистик кузатув жараёнларининг асосий қисми автоматлаштирилган даврининг асосий йўналиши бўлиб, Давлат статистика қўмитаси томонидан бошқариладиган тизимлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш ҳисобланади. Маълумотлар базаси ва тизимлар орасидаги ахборотлар алмашинуви жараёнида инсон аралашувини максимум камайтириш учун, дастурий таъминот ва ахборот тизимларини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган платформа ва технологиялар хилма-хиллигини бирлаштириш зарур.
Бундан ташқари Давлат статистика қўмитаси ва бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш бўйича ишларни давом эттириш керак, бу қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширишни таьминлайди:
- турли идора ва ташкилотларнинг ишларини ягона ахборот маконига синхронлаштириш;
- идоралараро маьлумот алмашинуви тезлигини ошириш;
- бошқарув жараёнларини оптималлаштириш;
- маьлумотларни бир марта киритиш ва хужжат алмашинувини интеграция қилиш орқали меҳнат харажатларини камайтириш;
- фойдаланувчилар учун «ягона дарча» яратиш.
Статистикада АКТни жорий этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар қуйидагилар:
- Давлат бошқаруви органлари ва саноат корхоналари томонидан ишончли бошқарув қарорларини қабул қилиш учун статистика маълумотларига бўлган талабни максимал даражада қондириш;
- Тадбиркорлар, жамоатчилик, очиқ статистик маълумотлардан бошқа фойдаланувчилар томонидан объектив ва тегишли ахборотларга бўлган талабларни фаоллаштириш ва кенгайтириш;
- Мамлакат миллий иқтисодий тармоқлари ва соҳалари учун ягона ахборот маконини шакллантириш;
- Янги техника, технологиялари ва электрон ҳужжат айланиши тизимидан фойдаланиш орқали статистика органларига тақдим этиладиган статистик маълумотларни тайёрлаш ва қайта ишлаш харажатларини минималлаштириш;
- Замонавий технологияларни қўллаш йўли орқали ахборотни қидириш ва қайта ишлаш харажатларини қисқартириш, такрорийликни ва мехнатга қодир операцияларни рад этиш, махсус ва тармоқлараро маълумотларидан фойдаланиш кабилар шулар жумласидандир.
Кияткина Елена Васильевна
Статистика ишларини ташкил этиш
ва методология бошқармаси бошлиғи
Очиқ иқтисодиёт шароитида давлат бошқарувининг энг муҳим воситаларидан бири турли хил ва тезкор ахборотларнинг мавжудлиги, ягона ахборот маконининг энг муҳим элементи эса ишончли ва долзарб давлат статистикасидир.
Ўзбекистоннинг замонавий статистикаси – бу шунчаки ташкилотлардан олинган давлат статистика ҳисоботи маълумотларини оддий жамлаш учун “машина” эмас, балки халқаро методология асосида катта миқдордаги статистик ва таҳлилий ҳисоб-китоблар ва баҳолашлардир.
Статистик жадваллар ва таҳлилий материалларни тайёрлаш учун, ҳозирги вақтда турли манбалардан олинадиган миллиондан ортиқ ҳар хил турдаги кўрсаткичлардан, шу жумладан юридик шахсларнинг ҳисоботлари, таҳлилий материаллар ва давлат органларининг маъмурий маълумотлар базалари, махсус ўқитилган интервьюерлар томонидан ўтказилувчи сўровлар ва бевосита кузатувлардан фойдаланилади.
Улар асосида макроиқтисодий индикаторларни баҳолаш, республика ва ҳудудларнинг ижтимоий–иқтисодий ҳолатига таъсир кўрсатувчи сабаблар ва омилларни таҳлил қилиш, шунингдек Ўзбекистоннинг кўрсаткичларини бошқа мамлакатларнинг тегишли маълумотлари билан таққослаш имконини берувчи статистик маълумотлар тўпламлари шакллантирилади ва тарқатилади.
Бунда, давлат статистика органлари томонидан Давлат статистика ишлари дастури доирасида ҳар йили шакллантирилувчи 10 миллиондан ортиқ жамланма ёки ҳисоблаб чиқарилган кўрсаткичлардан 22,9 фоизи – макроиқтисодий статистикага, 51,8 фоизи – реал сектор статистикасига, 25,3 фоизи – ижтимоий статистикага тўғри келади.
Шу билан бирга, жамият ва иқтисодиёт ўзининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун статистик ахборотларнинг фақат турли-туман бўлишига эмас, балки уларнинг сифатига ҳам юқори талаб қўймоқда, чунки етарлича аниқ ва ишончли бўлмаган маълумотлар асосланмаган ёки хато хўжалик қарорлари ёки ижтимоий чоралар қабул қилинишига олиб келиши мумкин.
Бундай сифатни таъминлаш учун фақат статистик ҳисоб-китобларда халқаро миқёсда уйғунлаштирилган илмий статистик методологияни қўллаш етарли эмас, балки тизимли асосда сифатни бошқаришнинг инновацион усуллари ва технологияларини жорий этиш зарур.
Кўпчилик давлатларнинг миллий статистика ташкилотлари халқаро даражада келишилган ягона методология асосида статистик жараёнлар ва статистик натижаларнинг сифатини мунтазам равишда баҳолайдилар ва уни янада яхшилаш чораларини кўрадилар.
Халқаро статистика амалиётида “сифат” атамаси кенг маънода талқин қилинади ҳамда статистик жараёнлар ва статистик натижалар фойдаланувчилар ва манфаатдор томонларнинг талабларига қанчалик яхши жавоб беришининг барча аспектларини қамраб олади.
Яхши сифат фойдаланувчиларнинг маълумотлар тўпламига бўлган эҳтиёжини қондиришнигина эмас, балки респондентларнинг ҳисобот махфийлиги ва ҳисобот юкламасига оид безовталигини бартараф этиш, статистик ҳисоб-китобларнинг ишончли методологиясини таъминлаш, маълумотларни тайёрлаш ва тарқатиш харажатларини мақбуллаштириш, ахборотларнинг холислиги ва беғаразлигини кафолатловчи қонунчилик базасининг мавжудлигини билдиради.
90-йилларнинг ўрталаридан бошлаб, бир қатор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар сифатни бошқариш воситаларини, концепциядан бошлаб то сифатнинг тартиб-таомиллари ва кўрсаткичларининг батафсил тўпламларигача ишлаб чиқишмоқда. Лекин, бугунги кунда миллий статистика органлари фойдаланиши учун халқаро даражада келишилган ягона қўлланма мавжуд эмас.
Дунёда энг кенг фойдаланилувчи сифат стандарти ИСО 9001 сифатни бошқариш тизимлари серияси ҳисобланади, шу билан бирга баъзи халқаро экспертларнинг фикрича статистика органлари фойдаланиши учун ИСО “ISO 20252:2006 market, opinion, social research, vocabulary and service requirements” (бозор, фикр, ижтимоий тадқиқотлар, луғатлар ва хизмат кўрсатиш бўйича талаблар) серияси ёки Европа сифат менежменти фондининг “EFQMни такомиллаштириш модели”, Умумий сифатни бошқариш бўйича стандартлар (TQM), Кўрсаткичларнинг мувозанатлаштирилган тизими (ССП), Бошқариш воситаси (BSC) каби махсус сифат воситалари кўпроқ мос келади.
1994 йилда БМТнинг Статистика комиссияси “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмий статистикасининг асосий тамойиллари”ни нашр қилди. Мазкур ҳужжатда кўрсатилган 10 та тамойиллар БМТ томонидан статистикада сифатни бошқариш тизимига нисбатан энг асосий деб тан олинган. Бундан ташқари, Статистика фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича қўмита томонидан 2005 йилда “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро статистика фаолиятини тартибга солиш тамойиллари” эълон қилинди.
Европа статистика тизими доирасида, шунингдек “Европа статистика тизимининг сифат бўйича декларацияси” (“ESS Quality Declaration”) ишлаб чиқилган ва 2001 йилда Статистика дастури бўйича қўмита томонидан қабул қилинган, унинг асосида Европа статистика амалиёти кодекси қабул қилинди ва 2005 йилда нашр қилинди.
Кодекс Евростат ва Европа Ҳамжамиятига аъзо мамлакатларнинг миллий статистика бошқармаларига юқори сифатли статистикани ишлаб чиқаришда умумий ва кенг қамровли ёндашувга риоя қилиш мажбуриятини юклайди. У “статистиканинг сифати” тушунчасининг таърифини ва 15 та асосий тамойилларни ўз ичига олади. Кодекс ҳар бир тамойил учун илғор амалиётни акс эттирувчи кўрсаткичларнинг тўпламини белгилайди.
Келишилган ёндашувни қўллаш мақсадида, Евростат томонидан “Сифатни таъминлашнинг базавий тамойиллари” (“Quality Assurance Framework”) ишлаб чиқилган бўлиб, улар сифатни баҳолашнинг мураккаблик даражаси ўсиб бориши бўйича тўртта турини: ўзини-ўзи баҳолаш, қўллаб-қувватланган ўзини-ўзи баҳолаш, коллегиал шарҳ, ўзгарувчан шарҳни, шунингдек сифатни таъминлашнинг бешта асосий элементини: ҳужжатлаштириш, жараёнларни ва статистик методларни стандартлаштириш, сифат характеристикаларини ўлчаш, стратегик режалаштириш ва назорат, такомиллаштириш бўйича чораларни ўз ичига олади. Европа Ҳамжамияти мамлакатларининг Ҳукуматлари, одатда, статистика сифатини баҳолаш жараёнига аралашмайди, чунки бу жамоатчилик томонидан профессинал мустақилликнинг бузилиши ёки маълумотларни тўғрилаш мақсадида аралашув деб баҳоланиши мумкин.
Европа статистикаси сифати соҳасидаги яна бир муҳим ҳужжат 2009 йилда қабул қилинган, унда сифатнинг саккизта мезони белгиланган (долзарблик, аниқлик, ўз вақтидалик, пухталик, қулайлик, очиқ-ойдинлик, қиёсийлик, келишилганлик).
Мамлакатнинг статистика органлари, миллий фойдаланувчилар ва халқаро жамоатчиликни тайёрланаётган статистик ахборотларга бўлган ишончини ошириш ҳамда Интернет тармоғида турли-туман рақамли ва таҳлилий маълумотлар жуда кўп бўлган шароитда рақобатбардошликни таъминлаш учун, концептуал халқаро сифат стандартлари асосида ўз концепцияларини, стандартларини ва инструментарийни ишлаб чиқадилар
ва қўллайдилар
Расмий статистиканинг юқори сифатига эришишнинг концептуал асосларини белгиловчи ҳужжатларга қўшимча равишда, сифатни тизимли ва кенг қамровли баҳолашни амалга ошириш, сифат ва сифат инструментлари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш бўйича тавсияларни ўз ичига олган қатор амалий ҳужжатлар ишлаб чиқилган.
Улар орасида, статистика амалиётида энг кўп қўлланиладиган ва кўпчиликка таниш ҳисобланганларидан бири Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Маълумотлар сифатини баҳолаш асослари (МСБА (DQRS))дир. МСБА ХВЖнинг Статистика департаменти томонидан ишлаб чиқилган ва ХВЖнинг Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизими ва Маълумотларни тарқатишнинг махсус стандартида белгиланган сифат аспектини тўлдиради.
МСБА маълумотлар сифатининг қуйидаги бешта ўлчови асосида мамлакатлар томонидан фойдаланиладиган кўрсаткичларни шакллантириш усулларини илғор усуллар билан таққослаш имконини беради: яхлитлик, услубий асосланганлик, аниқлик
ва ишончлилик, фойдаланиш учун яроқлилик, қулайлик. Ҳар бир ўлчов учун учтадан бештагача илғор амалиёт элементи ва асосий масалалар ва муҳим индикаторлар ёрдамида маълумотлар тўпламларини баҳолаш учун ҳар бир элемент бўйича бир нечта кўрсаткичлар белгиланади. Бунда, биринчи учта даража маълумотлар тўпламларининг барчаси учун умумий ҳисобланади, кейинги даражалар маълумотлар тўпламларининг ҳар бири учун аниқ ҳисобланади.
МСБА макроиқтисодий ва молиявий статистиканинг фақат бир қисмини қамраб олиши ҳамда Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизими доирасида тарқатилувчи кўрсаткичлар тўплами учун сифат ўлчовларини белгилаши туфайли, унинг қўлланилиши чекланган.
Давлат статистика қўмитаси, ўзининг сифатни яхшилаш бўйича фаолиятида БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ва БМТнинг Статистика комиссияси (асосий халқаро статистика ташкилотлари) билан яқиндан ҳамкорлик қилади ҳамда маълумотлар сифатининг умумэътироф этилган асосий жиҳатларини ва статистик сифат соҳасидаги бошқа тавсия этилган стандартларни қўллайди.
Хусусан, БМТ томонидан тавсия қилинган Расмий статистиканинг асосий принциплари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистикаси тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасида белгиланган давлат статистикасининг асосий принциплари, яъни ишончлилик, холислик, беғаразлик, долзарблик, қиёсийлик ва барқарорлик, қулайлик, очиқ-ойдинлик ва ошкораликка мос келади.
Давлат статистика қўмитаси мутахассислари, миллий статистика тизимини халқаро статистика тизимига янада уйғунлаштириш бўйича чораларни амалга оширган ҳолда, махсус нашрлар ва оммавий ахборот воситаларидаги мақолаларни кузатиб бориш йўли билан статистика усуллари соҳасида инновацияларни ва статистик кузатувларнинг энг яхши амалиётини доимий равишда ўрганиб борадилар. Шунингдек, халқаро ва хорижий статистика ташкилотларининг семинар ва тренингларида иштирок этадилар ҳамда методологияни уйғунлаштириш масалалари юзасидан халқаро экспертлар билан доимий мулоқотда бўладилар.
Масалан, 2018 йилнинг апрель ойида Давлат статистика қўмитасининг ва ХВЖнинг кенгайтирилган Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизими (к-МТУТ) стандарти бўйича Ўзбекистоннинг жамланма маълумотлари миллий саҳифасини тайёрлаш учун масъул бошқа идоралар мутахассислари ХВЖнинг техник кўмаклашиш бўйича маслаҳатчилари билан учрашдилар, унда тарқатилаётган иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар таърифининг МСБА стандартларига мос келиши масаласи, шунингдек маълумотларни яхшилаш бўйича режалар кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, 2018 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида, Ўзбекистонда халқаро статистика стандартлари ва энг яхши амалиётларни жорий этиш бўйича қўшма шарҳ ўтказиш мақсадида, БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг Статистика бўлими миссиясининг ташрифи кутилмоқда.
Қўшма шарҳ ўтказиш жараёнида, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси экспертлари томонидан миллий статистика ривожланишининг ташкилий даражаси, унинг БМТнинг Расмий статистиканинг асосий принципларига мувофиқлигининг эксперт таҳлили амалга оширилади, ишлатилаётган атамалар, тушунчалар ва асосий индикаторлар, шунингдек иқтисодий, ижтимоий ва демографик статистика соҳасида тавсия этилган илғор статистика усуллари ва стандартларини жорий этиш даражаси кўриб чиқилади. Уларнинг асосида статистика кузатувларини ўтказиш услубиятини янада такомиллаштириш
ва давлат статистика ишларининг турли босқичларини бажариш самарадорлигини ошириш бўйича тавсияларни ўз ичига олган шарҳ тайёрланади.
Ҳозирги вақтда Давлат статистика қўмитасининг сифатни бошқариш бўйича амалга ошираётган ишлари қуйидаги асосий йўналишларга қаратилган:
сифатли статистикага эришиш учун методологик асосни такомиллаштириш;
статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш жараёнлари сифатини тизимли назорат қилиш;
статистикани такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларини белгилашда респондентлар ва статистик ахборотлардан фойдаланувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Шуни қайд этиш лозимки, статистик маълумотларни электрон алмашиш мамлакатлар ва халқаро статистика ташкилотлари учун оддий амалиёт бўлиб қолган ҳозирги вақтда, мазкур жараён қатнашчилари ўртасида маълумотларнинг келишилишига бўлган талаб ўсиб бормоқда, бунга мос равишда янги ва энг яхши статистик усуллар
ва жараёнларни доимий равишда жорий этиб бориш зарурдир.
Статистика услубиятида тизимли инновациялар, статистик кўрсаткичларнинг сифати ва халқаро таққосланишининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади, шунингдек улар статистик маълумотларга бўлган эҳтиёж ўсиб бораётган шароитда маълумотларни янада кўпроқ мосланувчан ва минимал сарф-харажатлар билан тайёрлаш
ва тарқатиш имконини беради.
Охирги 10 йил давомида давлат статистикаси тизимида 100дан ортиқ миллий шароитларга мослаштирилган услубий ҳужжатлар жорий этилди, хусусан охирги 3 йилда 41та янги услубий ҳужжат ишлаб чиқилди ва амалдаги 13та методика такомиллаштирилди.
Мазкур услубий ҳужжатлар Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида махсус электрон кутубхонага жойлаштирилган. Улар билан нафақат статистика тизими ходимлари, балки аниқ кўрсаткичларни ҳисоблашда қўлланаётган услубиятни яхшироқ тушунишни ёки мустақил равишда баҳолашни ёки уни халқаро ва хорижий услубият билан солиштиришни истаган ҳар қандай шахс танишиши ва фойдаланиши мумкин.
Қайд этиш лозимки, замонавий статистика амалиётида мамлакатларга фақат уйғунлаштирилган услубиятдан фойдаланибгина қолмасдан, балки “метамаълумотларни”, яъни миллий ва халқаро даражада уйғунлаштирилган ҳужжатлаштириш тизимини шакллантириш тавсия қилинмоқда.
Статистик метамаълумотлар “ўзи тавсифлаётган статистик маълумотларни тўғри олиниши ва фойдаланилиши учун зарур маълумотлар” деб таърифланади. Метамаълумотлар маълумотларни излаш ва тақдим этиш учун зарур тушунчаларнинг тизимлаштирилган таърифини (масалан, Тошкент вилояти; 2014 йил), шунингдек маълумотнома кўринишидаги ахборотларни (кўрсаткичнинг тушунчаси, унинг амалиётда қўлланиши, кузатиш ва ҳисоблаш усулларининг қисқача таърифи, тарқатиш календари) ўз ичига олади. Метамаълумотлар таркибида шунингдек маълумотларнинг сифати таърифланади (масалан, танланма усуллар билан кузатувлар ўтказишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар манбалари, камчиликлар ва ишонч оралиғи тўғрисидаги тушунтиришлар киритилади).
Шундай қилиб, метамаълумотларнинг яхлит ва аниқ ишловчи тизимини яратиш ҳамда статистик атамаларни бирхиллаштириш, замонавий босқичда статистиклар, методологлар, респондентлар ва статистик ахборот тизимидан фойдаланувчилар ўртасидаги алоқа ва ҳамфикрликни яхшилашнинг инновацион воситаси ҳисобланади.
Метамаълумотлар тизимининг муҳим афзаллиги, фойдаланувчиларга “онлайн” режимида Интернет тармоғида зарур статистикани сўров асосида ёки қидириш тизими орқали тез излаб топиш ҳамда интерактив статистика хизматлари кўрсатишни янги сифат босқичига ўтказиш имконини берувчи тузилмалашган каталогнинг мавжудлигидадир.
Жуда қулай шароитда, марказий сақлаш жойларида сақланаётган метамаълумотлар статистика ташкилотининг веб-сайтидаги онлайн маълумотлар базаси билан автоматик тарзда боғланади. Бу, фойдаланувчиларга статистик кўрсаткичлар маълумотлар базасидан фойдаланишда дарҳол уларнинг қисқа ва ихчам шаклдаги бирхиллаштирилган тавсифини олиш имконини беради. Бунда, ҳатто етарли тайёргарликка эга бўлмаган фойдаланувчи ҳам кўрсаткични шакллантириш услубиятини осон тушуниши ва олинган маълумот сифати уни қониқтириши бўйича мустақил равишда хулоса чиқариши мумкин.
Давлат статистика қўмитасининг метамаълумотларни шакллантириш соҳасидаги тажрибаси ҳозирча унча кўп эмас. Биринчи босқичда, 2018 йилдан бошлаб Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида ХВЖнинг к-МТУТига қўшилиш бўйича ишлар доирасида тарқатиладиган иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар бўйича метамаълумотлар жойлаштирилган ва доимий равишда янгиланиб борилмоқда. Барча муҳим кўрсаткичлар бўйича метамаълумотларни 2021 йилгача максимал кенгайтириш ва расмий сайтда жойлаштириш режалаштирилмоқда.
Метамаълумотларнинг инновацион ягона тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш, турли ахборот ресурсларини интеграциялашда, турли вақтда ҳар хил манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда статистик ҳисоб-китобларни амалга оширишда, шунингдек динамик қаторларни тузишда асоссиз харажатларнинг олдини олиш имконини беради.
Узоқ муддатли истиқболда, ривожланган давлатлар томонидан давлат, халқаро тузилмалар ва хусусий секторларнинг веб-сайтлари учун бир хил қидирув луғатидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Бунда, фойдаланувчи битта сўровни бир вақтнинг ўзида турли манзилларга юбориши мумкин ва бу унга турли манбалардан (миллий, хорижий, халқаро) олинган маълумотларни умумлаштириш, шунингдек улар асосида “онлайн” режимида шахсий таҳлилий материалларини шакллантириш имконини беради.
Бундай луғатни яратиш учун БМТнинг Статистика комиссияси 2008 йилнинг февралида SDMX (Statistical Data and Metadata Exchange) стандартини энг афзал стандарт сифатида тан олди. Мазкур стандарт Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS), Европа Марказий банки, Европа ҳамжамиятининг статистика бюроси (Евростат), Халқаро валюта жамғармаси (IMF), Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD), БМТнинг Статистика департаменти ва Жаҳон банки хамкорлигида ишлаб чиқилган. У статистик маълумотларни, шунингдек мазкур маълумотлар қандай тизимлаштирилганини тушуниш учун зарур метамаълумотларни алмашиш учун форматларни белгилайди.
БМТнинг ташаббусидан сўнг SDMX стандарти тобора кўпроқ статистика ташкилотлари томонидан тан олинмоқда ва фойдаланилмоқда. Ҳозирги кунда ундан ХВЖ, Евростат, Европа Ҳамжамияти мамлакатларининг миллий статистика хизматлари
ва МДҲнинг алоҳида давлатлари фойдаланмоқда.
2018 йилдан бошлаб Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳам кейинчалик расмий сайтда фойдаланиш учун SDMX статистик маълумотлар ва метамаълумотлар алмашиш халқаро стандартини жорий этиш бўйича тайёргарлик ишлари бошланди.
Бу Ўзбекистоннинг статистик имкониятлари мамлакат рейтингини ошириш ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича илғор статистика ташкилотлари қаторига кириш имконини беради.
Сифатни бошқариш бўйича чора-тадбирларни муваффақиятли амалга оширишнинг бошқа зарур шарти ички назоратнинг самарали тизимини ташкил этишдир. Ҳозирги вақтда мазкур функция Давлат статистика қўмитаси тизимидаги махсус бўлинма томонидан амалга оширилмоқда, бўлинма доимий асосда республика ва ҳудудий даражада ишларни бажариш муддатига риоя қилиниши мониторингини амалга оширади ва давлат статистика органлари раҳбарларига ҳамда коллегиал органлар мажлисларида кўриб чиқиш учун тегишли ахборотларни тайёрлайди.
Бундан ташқари, статистика кузатувлари сифатини таъминлашда барча статистика бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштирувчи қуйидаги ҳужжатлар амалиётга киритилган: “Давлат статистика органлари томонидан ташкилотларнинг ҳисобот маълумотларини бирламчи статистик таҳлил қилиш, хато ва номувофиқликларни аниқлаш ва бартараф этиш тартиби”, “Давлат статистика ҳисоботларини йиғиш жараёнида ҳисобот топширувчи субъектларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш бўйича ишларни ташкил қилиш регламенти”, “Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятини комплекс танланма статистик кузатувларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва мониторингини амалга ошириш регламенти”.
2018 йилдан бошлаб, Давлат статистика қўмитаси томонидан қуйидаги 6 та мезон асосида ҳудудий статистика органларининг статистика фаолияти самарадорлигини баҳолаш жорий этилди:
маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилиги – бирламчи маълумотларнинг тўлиқ йиғилиши, холислиги ва ҳаққонийлиги, танлаб олишда юзага келиши мумкин бўлган хатоларни минималлаштириш;
ўз вақтидалик ва пухталик – статистик маълумотларни Давлат статистика ишлари дастури, халқаро тавсиялар ва фойдаланувчиларнинг эҳтиёжи билан белгиланган муддатларга қатъий амал қилган ҳолда чиқариш;
ўзаро боғлиқлик ва қиёсийлик – ягона методология, статистик кўрсаткичларнинг талаб қилинган маълум вақт давомида, ҳудудлар кесимида ва халқаро миқёсда қиёсийлиги;
қулайлик ва очиқ-ойдинлик – Интернет тармоғида ва оммавий ахборот воситаларида статистика йўналишлари бўйича статистик кўрсаткичлар тўпламидан, тегишли таҳлилий ва визуал материаллардан, маълумотлар тавсифи, усуллар ва услубиятдан эркин фойдаланиш имконияти;
ҳисобот тақдим этувчи субъектларга ҳисобот юкламасининг мўътадиллиги – маълумот йиғиш учун ахборот технологияларидан фойдаланиш, субъектларнинг давлат статистика кузатувлари шаклларини тўлдириш вақтини минималлаштириш, бошқа давлат бошқаруви органлари билан идоралараро ахборот алмашиш;
статистик инструментарийдан пухта фойдалана олиш – ходимларнинг касбий тайёргарлик даражасини доимий ошириб бориш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, касбий одоб-аҳлоқ тамойилларига риоя қилиш.
Мазкур мезонларнинг ҳар бири учун тегишли индикаторлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар асосида ҳар чорак натижалари бўйича бажарилган давлат статистика ишлари мажмуи бўйича статистика бўлинмалари фаолияти самарадорлигини яхлит баҳолаш амалга оширилади. Баҳолаш натижалари раҳбарлар ва мутахассислар фаолиятини кўриб чиқиш
ва рағбатлантиришда ҳисобга олинади.
Статистика ишларининг ва умуман статистика фаолиятининг сифат даражасини оширишни таъминловчи бошланган инновацияларнинг давоми сифатида, 2021 йилгача бўлган ўрта муддатли истиқболда, статистик жараёнларга DatQAМ сифат менежменти тизими базавий пакетини жорий этиш режалаштирилмоқда. Базавий пакетнинг тадбирлари, жорий этилган такомиллаштиришлар билан бир қаторда, статистикадан фойдаланувчиларнинг фикрларини ўрганиш ва ҳисобга олиш, натижасини кейинчалик расмий сайт орқали тарқатиш учун ўз-ўзини баҳолаш ёки ташқи (яъни халқаро, хорижий ва миллий экспертлар томонидан) баҳолашни ўтказишни, метамаълумотлар таркибига сифат тўғрисида маълумотлар киритишни ўз ичига олади.
Қайд этиш лозимки, ҳисобот тақдим этувчи респондентлар билан фаол ҳамкорлик қилмасдан туриб, юқори сифатли статистикани таъминлаш мумкин эмас.
Шу сабабли, статистика фаолиятининг яна бир янги йўналиши, замонавий Интернет технологияларидан фойдаланиб респондентлар билан қайта алоқа тизимини ўрнатишдир.
Давлат статистика қўмитаси томонидан янги давлат статистика кузатувлри шакллари лойиҳаларини Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида ва Ҳукумат порталида жойлаштириш йўли билан тест синовидан ўтказиш амалиёти жорий этилган. Келиб тушган барча таклиф ва мулоҳазалар чуқур ўрганиб чиқилади ҳамда ҳисобот шаклларининг якуний макетларини тайёрлашда ва уларни тасдиқлашда ҳисобга олинади. Мазкур фаолиятда статистика органларига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси катта ёрдам кўрсатади, у ўз аъзолари ўртасида статистик ҳисобот шаклларини ўрганиш ва муҳокама қилишни ташкил қилади ҳамда Давлат статистика қўмитасига умумлаштирилган таклифлар ва мулоҳазаларни юборади.
Шунингдек, 2015 йилдан бошлаб ҳисоботларни қабул қилишда электрон хабар алмашиш ва кўп юзага келадиган саволлар бўйича тушунтиришларни электрон ҳисобот шаклида жойлаштириш амалиёти қўлланмоқда, 2018 йилдан бошлаб эса статистик ҳисоботларни йиғиш жараёнига Mibew Messenger 2.2.0. мустақил дастурий таъминот асосидаги “Онлайн-маслаҳатчи” тизими жорий этилди.
Респондентларнинг статистик кузатувларда фаол иштирок этишлари ва сифатли маълумотлар тақдим этишларини таъминлаш учун, ҳисобот юкламасини назорат қилиш
ва уни қисқартириш бўйича доимий чоралар кўриш катта аҳамиятга эга. Шу мақсадларда, Давлат статистика қўмитаси томонидан давлат статистика кузатувлари шаклларини тўлдириш учун сарфланган вақт, шунингдек уларни тўлдиришнинг қулайлиги
ва тушунарлилиги тўғрисида респондентлар ўртасида сўровлар ўтказилмоқда.
Бундай сўровлар, халқаро статистика ташкилотлари томонидан тавсия этилган сифатни бошқариш тизими базавий пакетининг бир қисми ҳисобланади.
Респондентларнинг навбатдаги кузатуви, Давлат статистика қўмитаси томонидан 2018 йилнинг апрель ойида, республиканинг барча ҳудудларида ўтказилди. Сўров билан
5,5 минг ҳисобот топширувчи ташкилотлар, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари қамраб олинди.
Олинган натижалар Давлат статистика қўмитасининг мутахассис методологлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда ва улардан 2019 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шаклларини такомиллаштириш учун фойдаланилади.
Шунингдек олинган натижалар, ҳудудий статистика органларининг янги ташкил топган ташкилотларнинг раҳбарлари ва ҳисобчиларига ҳисоботларни тўлдиришнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтириш бўйича ишларини янада самарали ташкил этиш ҳамда ҳисобот тўлдиришга кўп вақт сарфлаётган ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш имконини беради.
Албатта, статистика фаолиятини ташкил этишда ечилмаган муаммолар ҳали кўп
ва жамият томонидан статистика маълумотларига бўлган ишонч ҳозирча етарли даражада эмас. Шунинг учун, барча статистик мутахассислар доимий олдинга интилишни
ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 2017-2021 йилларда статистика фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини тубдан ошириш, статистика ахборотлари сифатини ва уларни тарқатиш тизимини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга оширишга қаратилган тизимли ўзгартиришларни ўзларининг бош вазифалари деб биладилар.
Transport
Avtobus: 1, 17
Marshrut taks: 1, 4, 17
Manzil
160133, Namangan sh., N.Namangoniy ko'chasi, 14-uy
Ish tartibi
dushanba-juma 9.00 dan 18.00 gacha
(tushlik:13.00 dan 14.00 gacha)
Telefon
+998(69) 211-72-00
+998(69) 227-85-08
Faks
+998 (69) 227-85 06
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Axborot xizmati
+998(69) 211-72-00
Shahar va tuman statistika bo'limlarining telegram guruhlari
|
Namangan shahri |
|
|
Davlatobod tumani |
|
|
Yangi Namangan tumani |
|
|
Mingbuloq tumani |
|
|
Kosonsoy tumani |
|
|
Namangan tumani |
|
|
Norin tumani |
|
|
Pop tumani |
|
|
To'raqo'rg'on tumani |
|
|
Uychi tumani |
|
|
Uchqo'rg'on tumani |
|
|
Chortoq tumani |
|
|
Chust tumani |
t.me/chuststatistika |
|
Yangiqo'rg'on tumani |
t.me/yangiqurgonstat |
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev 2019-yil 10-11-oktyabr kunlari Ashxobod shahrida boʻlib oʻtadigan Mustaqil Davlatlar Hamdoʻstligi Davlat rahbarlari kengashining navbatdagi majlisida ishtirok etadi.



